«МЮ» Ретегига жиддий қизиқиш билдирмоқда
Инглиз клуби футболчи учун 60 миллион еврогача маблағ сарфлашга тайёр.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Юнайтед» клуби «Ал-Қодисия” ҳужумчиси Матео Ретегига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли италияликнинг трансфери 2026 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин. Инглиз клуби футболчи учун 60 миллион еврогача маблағ сарфлашга тайёр.
“Қизил иблислар” ҳужумдаги муаммоларни Матео билан ҳал қилишни режалаштирмоқда.
Ретеги “Ал-Қодисия”га 2025 йилнинг июлида “Аталанта”дан келиб қўшилган. У жорий мавсум барча мусобақаларда бешта ўйинда учта гол урди. Transfermarkt унинг қийматини 45 миллион еврогача баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист