locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЮ Решфордни “Астон Вилла” ҳужумчисига алмаштириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЮ Решфордни “Астон Вилла” ҳужумчисига алмаштириши мумкин
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” “Астон Вилла” ҳужумчиси Олли Уоткинсга қизиқиш билдирмоқда ва уни Маркус Решфордга алмаштириш вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” Решфорд билан бирга Бирмингем клубига катта миқдорда пул ҳам таклиф қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Решфорд ўтган қишки трансферлар вақтида ижара асосида “Астон Вилла”га ўтганди. Битим жорий мавсум охирига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Уоткинс жорий мавсум барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'dаги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг