МЮ Онана ўрнига идеал номзод топди
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” “Астон Вилла”нинг 32 ёшли дарвозабони Эмилиано Мартинесга қизиқиш билдираётгани ҳақида журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Манбага кўра, манкуниянликлар трансфер учун 47 миллион евро тўлаши мумкин. Ҳозирда келишув дастлабки босқичда. Мартинеснинг ўзи эса фаолиятини МЮда давом эттиришга қарши эмас.
Маълумот учун, аргентиналик посбон 2020-йилдан буён “Астон Вилла” сафида ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 16 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Насрулло Каримов
Журналист