«МЮ» «Олд Траффорд»да ўз тарихида илк бор бир киши кўп бўла туриб мағлуб бўлди
Манкуниянликлар ўз майдонида «Эвертон»га минимал ҳисобда имкониятни бой берди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
24.11.2025, Як.
Манчестер Юнайтед
0
Эвертон
1
«Манчестер Юнайтед» ўз тарихида илк бор рақиб ўйинчиси майдондан четлатилгандан кейин Англия Премьер-лигасида «Олд Траффорд»да мағлуб бўлди. Бу ҳақда Opta Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, бунгача бундай ҳолат 36 марта қайд этилган ва уларнинг барчасида «қизил иблислар» ғалаба қозонган, яна 10 учрашув дуранг билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Эвертон»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ меҳмонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолди — Идрисса Гуейе Майкл Киннинг юзига тепганидан кейин тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Ҳозирги вақтда ҳар икки жамоа 18 очкога эга: «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Эвертон» 11-поғонада жойлашган.
Насрулло Каримов
Журналист