locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Майкл Кэррик билан шартномани 2029 йилгача узайтирмоқчи — Скира

Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Майкл Кэррик билан шартномани 2029 йилгача узайтирмоқчи — Скира
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи Майкл Кэррик билан янги икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикка 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр», — деб ёзди Скира.

44 ёшли Майкл Кэррик 2026 йил 13 январдан буён «Манчестер Юнайтед»нинг вақтинчалик бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

Англия Премьер-лигаси 2025/2026 йилги мавсумининг 36 туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 65 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 79 очко тўплаган «Арсенал» эса пешқадамлик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг