locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Каземиро билан шартномани узайтирмоқчи

Бироқ футболчи маошини камайтиришга рози бўлиши керак.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Каземиро билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» 33 ёшли таянч яримҳимоячиси Каземиро билан тузилган шартномани узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи «қизил иблислар» сафида қолишни истаса, маошини камайтиришга рози бўлиши керак бўлади. Клуб раҳбарияти Де Хеа, Варан ва Решфорд билан хайрлашганидан сўнг иш ҳақи фондини қисқартириш сиёсатини давом эттирмоқда. Ҳозирда Каземиро клубдаги энг юқори маош олувчи футболчилардан бири саналади.

Хабар қилинишича, тажрибали яримҳимоячига Бразилия ва Саудия Арабистони жамоаларидан ҳам қизиқиш бор.

Маълумот учун, Каземиро 2022 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурмоқда. У жорий мавсум АПЛда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 10 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг