МЮ Европа Лигасида ғалаба чиқса, 100 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи
Футбол
19 апр 2025
да
09:59

Насрулло Каримов
Jurnalist

ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” агарда Европа Лигасида ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олса “Саутгемптон”нинг 19 ёшли вингери Тайлер Диблингни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Саутгемптон” англиялик футболчининг трансфери учун 100 миллион фунт сўрайди. Агар “қизил иблислар” кейинги мавсум ЁЧЛ'га йўлланма олса, камида 80 миллион фунт ишлаб олади. Улар бу пулни Диблингни сотиб олиш учун ишлатиши мумкин.
Маълумот учун, Диблинг жорий мавсум барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Машҳур янгиликлар

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг