\"МЮ\" дарвозабони жамоада қолади
Трансфермаркт англиялик футболчининг нархини 200 минг еврога баҳоламоқда.
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Том Хитон жамоада қолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" учинчи дарвозабони билан шартномани бир йилга узайтириш борасида келишиб олган.
Такидланишича, Рубен Аморим мураббийлар штаби клубнинг бу қарорини маьқуллаган. Тез орада расмий эълон қилиниши кутилмоқда.
У 2021 йилдан бери жамоанинг ёшлар таркибида майдонга тушибю келади. 39 ёшли дарвозабон асосий жамоада 3 ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган. Трансфермаркт англиялик футболчининг нархини 200 минг еврога баҳоламоқда.