locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“МЮ” “Байер” ҳужумчиси учун 40 млн евро сарфлашга тайёр

“МЮ” “Байер” ҳужумчиси учун 40 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

“Байер” ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport хабар тарқатмоқда.

Инглиз клуби ёзги трансфер вақтида Шик трансферини сотиб олиш бўйича “Байер” билан музокараларга киришади. Футболчининг трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил қилиши мумкин.

29 ёшли чехиялик хужумчига Саудия клубларидан ҳам таклифлар бор. Футболчининг ўзи эса АПЛга йўл олишни истамоқда.

Маълумот учун, Шик жорий мавсум Бундеслигада 26 ўйинда 17 та гол урган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг