“МЮ” 39 ёшли дарвозабони билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” 39 ёшли дарвозабон Том Хитон билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага айтилишича, "Манчестер Юнайтед" Хитон билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш борасида музокараларни бошлади. Мураббийлар штаби унинг ёш футболчилар билан ишлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолагани учун шундай қарорга келишини таъкидлади.
Том Хитон "Манчестер Юнайтед" ёшлар жамоаси. Дарвозабон 2004 йилдан 2010 йилгача клубга тегишли бўлган.Бу даврда Хитон кўпинча бошқа жамоаларда ижара асосида ўйнаган ва Манчестер клубида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.
Англиялик футболчи 2021 йилда 35 ёшида "Манчестер Юнайтед"га қайтган ва "қизил иблислар" сафида жами 3 та ўйинда майдонга тушган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист