Мухаммадали Уринбоев Белгия клубида дебют қилди
Ўзбекистонлик футболчи «Антверпен» сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди
Расм: Olamsport.uz
Ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Мухаммадали Уринбоев яқинда Белгиянинг «Антверпен» клубига ўтди. Турли манбаларга кўра, «Пахтакор» унинг трансфери учун 350 мингдан 500 минг еврогача маблағ олган.
Уринбоев янги жамоаси сафида илк бор майдонга тушди — у «Нордшелланд»га қарши ўртоқлик учрашувида 45 дақиқа ўйнади. Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, трансфер амалга оширилган пайтда Бельгиядаги баъзи мухлислар «Антверпен» спорт директорига ўзбек футболчисини олиб келгани учун танқидлар билдирган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор