locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ билан келиша олмаган “Ал-Ҳилол” янги ҳужумчи топди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Муҳаммад Салоҳ билан келиша олмаган “Ал-Ҳилол” янги ҳужумчи топди
ФОТО: Getty Images

Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби ёзги трансферлар вақтида ижара асосида “Галатасарой”да ўйнаётган “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимҳенни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия клуби дастлаб “Ливерпул” вингери Муҳаммад Салоҳга қизиқиш билдирган, бироқ мисрлик ҳужумчи “Ал-Ҳилол”нинг таклифини рад этган ва мерсисайдликлар билан янги шартнома имзолаган.

Қайд этилишича, энду саудияликлар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан таркибни кучайтириш мақсадида Осимҳенни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Осимҳен жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 75 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг