locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньюнинг «Реал»даги илк вазифаси маълум

У Мбаппе ва Винисиус тандеми йўлга қўйиши керак.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бошқарувига келиши кутилётаган португалиялик мураббий Жозе Моуринью олдига биринчи навбатда ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор боғламасини юқори даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Қироллик клуби» раҳбарияти ушбу футболчиларнинг бирортасини сотиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти. Чунки клуб уларни «қаймоқранглилар» лойиҳасининг келажаги сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, Моуриньюнинг асосий вазифаси Мбаппе ва Винисиус тандеми наfaқат Испанияда, балки Чемпионлар лигасида ҳам энг рақобатбардош жуфтликка айлантиришдан иборат бўлади.

Бразилиялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил вақт қолган бўлса-да, томонлар ўртасидаги музокаралар аста-секин олдинга силжимоқда. «Реал» раҳбарияти янги битим ЖЧ-2026 бошланишига қадар расман имзоланишига тўлиқ ишонмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг