locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньюнинг «Реал»да қанча маош олиши маълум

Мадридликлар португалиялик мутахассис учун «Бенфика»га товон пули тўлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби жамоа бош мураббийлигига тайинланиши кутилаётган Жозе Моуриньюга йилига 6 миллион евро маош тўлайди. Ушбу сумма «қаймоқранглилар»нинг собиқ устози Хаби Алонсо маошига яқин ҳисобланади. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, айни дамда португалиялик мутахассис клуб билан неча мавсумга мўлжалланган шартнома имзолаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Шунингдек, Sport.es нашри «Реал» Моуриньюнинг амалдаги клуби «Бенфика» билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун Португалия томонига 7 миллион евро товон пули тўлаши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо мадридликларни 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январига қадар бошқарган эди. Жозе Моуринью эса муқаддам 2010–2013 йилларда ҳам ушбу Испания грандида фаолият олиб борган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг