locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью «Реал»га келибоқ Кавамингани сотиб юбормоқчи

Унинг ўрнига бошқа номзод бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яқин кунларда Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийига айланиши кутилмоқдаган «Бенфика» устози Жозе Моуринью яримҳимоячи Эдуарду Каваминганинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти. Бу ҳақда журналист Мигел Серраногога таянадиган Defensa Central нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис франциялик футболчини сотиб юбормоқчи ва унинг ўрнига «Вулверхэмптон» яримҳимоячиси Жоау Гомесни харид қилишни режалаштирмоқда. Моуриньюга айнан ўзи «тўлиқ ишонадиган» футболчилар кераклиги, Каваминга эса унинг бу борадаги режаларига кирмаслиги алоҳида таъкидланган.

Жорий мавсумда Каваминга барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ўйинчи ва клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Transfermarkt портали франциялик яримҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг