locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью «Реал»га қайтса, 10 нафар футболчи билан хайрлашиши мумкин

Бу ҳақда Marca хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моуринью «Реал»га қайтса, 10 нафар футболчи билан хайрлашиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью «Реал» жамоасига тайинланишига яқин экани айтилмоқда.

Агар у “қаймоқранглилар” таркибини яқин тарихдаги энг йирик қайта қуришлардан бирига тайёрламоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, клуб Моуриньюнинг тактик концепциясига мос жамоа тузиш учун 10 нафаргача футболчи билан хайрлашиши мумкин. Португалиялик мутахассис учун асосий мезон — ном ёки аввалги ютуқлар эмас, балки интизом ва психологик барқарорлик бўлади.

Қайта қуриш жараёнида ҳатто Винисиус Жуниор каби машҳур футболчилар ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Умуман, мураббий қайтган тақдирда ҳеч бир ўйинчи сотилишдан тўлиқ ҳимоя қилинмаган.

Шунингдек, Эдуардо Камавинга, Дани Себаллос, Ферлан Менди, Андрей Лунин ва Гонсало Гарсиянинг келажаги ҳам сўроқ остида. Федерико Вальверде ва Орилеин Чуамени бўйича ҳам қарор қабул қилиниши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг