locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг трансферини блоклади — Marca

Форвард португалиялик мураббийнинг режаларига киритилган.
Моуринью «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг трансферини блоклади — Marca
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Гонсало Гарсиянинг келажаги борасидаги клубнинг трансфер режаларига аралашди.

Португалиялик мутахассис «қаймоқранглилар» раҳбариятига ҳозир 22 ёшли футболчини сотиш учун ноқулай вақт эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Marca.

Моуринью испаниялик форвардни ўзининг тактик модели учун истиқболли ва қизиқарли ўйинчи деб ҳисоблайди. Португалиялик мураббий мавсумолди йиғинларида ҳужумчини диққат билан кузатиб бориш ва унга биринчи жамоада ўзини кўрсатиш имкониятини бериш ниятида.

Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Гонсало Гарсия мадридликларнинг асосий жамоаси сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, саккизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг