locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью «Реал» устозига айланса, Родрини жамоага олиб келмоқчи

Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моуринью «Реал» устозига айланса, Родрини жамоага олиб келмоқчи
ФОТО: Getty images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью мадриднинг «Реал» клубига тайинланишига яқин турибди ва у «қаймоқранглар» сафига «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини олиб келишни истамоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчининг «шаҳарликлар»даги келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Родри 2027 йил ёзига қадар амал қиладиган шартномасини ҳали узайтирмаган. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» 2024 йил «Олтин тўп» соҳиби бўлган футболчини жамоада сақлаб қолиш ниятида.

Жорий мавсумда Родри барча мусобақаларда 32 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг