Моуринью «Реал» бош мураббийи – Романо
Мадрид клуби Жозе учун "Бенфика"га компесация тўлайди.
ФОТО: Getty images
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига Жозе Моуринью тайинланди.
Томонлар 2028 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади, келишув тўлиқ якунланган. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Маълум қилинишича, «қаймоқранглар» мураббийнинг амалдаги клуби — “Бенфика”га шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун 6 миллион евро компенсация тўлайди.
Шунингдек, аввалроқ ОАВда Моуриньюга «Реал»да трансферлар масаласида ҳам овоз бериш ҳуқуқи берилиши хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионлиги, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист