Моуриньо «Реал»да Энрике усулидан фойдаланмоқда
Моуриньо «Реал»да Энрике усулидан фойдаланмоқда
Португалиялик мутахассис машғулотлар вақтида футболчиларга кўрсатмалар бериш учун катта экрандан фойдаланишни бошлади.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо машғулот жараёнида «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике қўллайдиган усуллардан бирини жамоасига татбиқ этди. Португалиялик мутахассис машғулотларда катта экрандан фойдаланиб, футболчиларга тактик кўрсатмалар бермоқда.
The Touchline нашри «Реал»нинг машғулотидан олинган суратни эълон қилди. Унда Моуриньо футболчилар қаршисида ўрнатилган катта экран олдида туриб, жамоага кўрсатмалар бераётганини кўриш мумкин.
Луис Энрике эса «ПСЖ»даги фаолияти давомида ушбу технологик усулдан мунтазам фойдаланиб келади. «Реал» бош мураббийи ҳам машғулот жараёнида катта экран орқали футболчиларга турли вазиятларни тушунтириш ва тактик топшириқларни кўрсатишни йўлга қўйган.
Мадрид клуби айни пайтда «Атлетико»га қарши бўладиган дербига тайёргарлик кўрмоқда. Икки жамоа 20 сентябр, якшанба куни Испания Ла Лигаси доирасида баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Мадрид дербисида дастлабки ҳуштак Тошкент вақти билан 19:15 да чалинади. Ушбу беллашув «Реал» учун чемпионатдаги навбатдаги муҳим синов бўлади.