Моуриньо 10 июн куни «Реал» бош мураббийи сифатида таништирилади – Алварес
Мураббий Жозе Моуриньо бугун, 9-июн куни Мадридга келади, мутахассиснинг Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи сифатидаги тақдимоти эса эртага, 10-июн куни кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес де Мон ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Аввалроқ Флорентино Перес президентлик сайловларидаги ғалабадан сўнг португалиялик мутахассисни “Қироллик клуби” бош мураббийи лавозимига тайинлаш ҳақида баёнот берган эди.
Моуриньо 2010-йилдан 2013-йилгача “Реал”да ишлаган. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Ўтган мавсум якунига кўра “қаймоқранглилар” бирорта ҳам соврин юта олмади.
Ўтган мавсумнинг биринчи ярмида Мадрид клубини Хаби Алонсо бошқарган, январ ойида у ишдан бўшатилганидан сўнг клубни Алваро Арбелоа бошқарди ва у мавсум якунида ўз лавозимини тарк этди.