Мориясу: «Бразилиялик футболчилар билан расмга тушиш учун дунёнинг нарги томонидан келмадик»
Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Мориясу Бразилияга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳамма мендан Бразилиядан қўрқишимиз ҳақида сўрайверади. Нима учун қўрқишимиз керак? Уларнинг буюк тарихи бор, лекин бугун тунда майдонга тарих тушмайди. Биз уларнинг рамзини томоша қилиш ёки уларнинг ўйинчилари билан расмга тушиш учун дунёнинг нариги томонидан келмадик. Агар футболчиларим Бразилия дахлсиз жамоа деган тасаввур билан майдонга чиқишса, у ҳолда биз бош ҳакам хуштак чалгунга қадар омадсизликка учраб бўламиз. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимга улардан қўрқаётганимизни ҳис қилиш имтиёзини бермаймиз.
Ушбу турнир давомида Бразилияни диққат билан кузатиб бордим. Улар ақлбовар қилмас даражада индивидуал кучли ва фантастик жамоа. Шу билан бирга мен улардаги хатоларни, заиф нуқталарни ва уларга зарар етказиши мумкин бўлган жойларни ҳам кўряпман. Улар мукаммал эмас ва ўзларини мукаммалдек кўрсатиш фақатгина бизнинг ишимизни осонлаштиради”, - дейди Мориясу.