«Монако» Лига 1да сўнгги олти ўйинда беш марта мағлубиятга учради
Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty Images
Лига 1 Франция
14.12.2025, Як.
Марсель
1
Монако
0
Кеча, 14 декабрь куни Франция чемпионатининг 16-тури доирасида «Марсель» клуби «Монако»ни минимал ҳисобда — 1:0 — мағлуб этди. Бу натижа монаколиклар учун чемпионатдаги сўнгги олти турдаги бешинчи мағлубият бўлди.
Аввалроқ «Монако» «Париж»га (0:1), «Ланс»га (1:4), «Ренн»га (1:4) ва «Брест»га (0:1) имкониятни бой берган эди. Ушбу давр мобайнидаги ягона ғалаба 29 ноябрь санасига тўғри келади — ўшанда жамоа «ПСЖ»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Ҳозирда «Монако» Лига 1 турнир жадвалида 16 турдан сўнг 23 очко жамғарб, тўққизинчи ўринда бормоқда. Чемпионатнинг навбатдаги тури 2026 йил январ ойида ўтказилади. Унда «Монако» айни пайтда бешинчи поғонада турган «Лион»га қарши майдонга тушади.