«Монако» Касадо бўйича келишувга эришди – Бласкер
Ярим ҳимоячи Марк Касадо "Барселона"ни тарк этмоқда.
Инсайдер Мигел Бласкеснинг хабар беришича, "Монако"га трансфер 95 фоизга якунланган.
Келишув суммаcи тахминан 18 млн еврони ташкил этади, яна 5 млн евросини эса Каталония клуби келажакда бонуслар сифатида ишлаб олиши мумкин.
"Барселона" шунингдек, ўйинчининг келажакдаги қайта сотувидан 20 фоиз улушни ўзида сақлаб қолиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Касадонинг ўзи "Монако"да Каталония клубидагидан уч баравар кўпроқ маош олади.
23 ёшли ярим ҳимоячининг қарор қабул қилишида "Монако"нинг Конференциялар Лигасига йўл олгани муҳим роль ўйнади, бу эса унга келаси мавсумда евро кубоклар амалиётини кафолатлайди. Кутилишича, келишув шу ҳафта ичида тўлиқ якунланади.