locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Монако» директори Ансу Фатининг келажагига ойдинлик киритди

Испаниялик футболчи жорий мавсум 5 та ўйинда 6 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Монако» директори Ансу Фатининг келажагига ойдинлик киритди
ФОТО: Getty Images

«Монако» клуби бош директори Тиаго Скюро «Барселона»дан ижарага олинган ҳужумчи Ансу Фати бўйича жамоанинг режалари ҳақида гапирди.

«Бу мавзу ҳозирча муҳокамада эмас. Айни пайтда бизнинг мақсадимиз — Фатига ўйин амалиёти бериш, уни «Монако» учун муҳим ва барқарор футболчига айлантириш. Бизнес томони ҳозирча иккинчи даражада. Вақти келганда, керакли қарорни қабул қиламиз.

Клуб бу борада футболчи ва «Барселона» билан тузилган келишув билан ҳимояланган. Асосий мақсад — натижага эришиш ва Фатининг майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш», — деди Скюро.

Эслатиб ўтамиз, Ансу Фати жорий мавсум «Монако» сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 10 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг