Модрич \"Милан\" таклифини рад этди
У бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда
Фото: Getty Images
“Милан” клуби Лука Модрич билан шартнома имзолашни режалаштирган эди.
La Repubblica хабарига кўра, 39 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи "Реал"дан "Милан" клубига ўтишга рози бўлган. Томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда, "Милан" бир йилга шартнома имзолашни кутмоқда.
Журналист Марио Кортегана бу маълумотни рад этди. Унга кўра, Модричга турли клублардан бир нечта таклифлар бор, Лука ҳали якуний қарорга келмаган.
Ўтган мавсум ярим ҳимоячи Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист