locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Милитао жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Бразилиялик ҳимоячи Тунисга қарши ўйинни эрта якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Милитао жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби 27 ёшли бразилиялик ҳимоячи Эдер Милитаонинг жароҳат олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Қироллик клуби» матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Бугун «Реал» тиббиёт хизмати томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, бизнинг футболчимиз Эдер Милитао ўнг оёғининг катта олиб кирувчи мушагидан жароҳат олгани аниқланди. Қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади», — дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Маълумот учун, Милитао Бразилия ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. «Декатлон Арена — Пьер-Моруa» (Вийон-д’Аск, Франция) стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳимоячи 60-дақиқада алмаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг