locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Милинкович-Савич қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин

«Ал Ҳилол» яримҳимоячисига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Милинкович-Савич қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Саудиянинг «Ал Ҳилол» клуби яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчининг хизматлари Туркиянинг «Галатасарой» ва «Фенербахче» клубларига таклиф қилинган. Шунингдек, унга «Интер», «Ювентус» ва АПЛнинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.

Сербиялик футболчининг саудияликлар билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади. Агар томонлар яқин ойларда келишувга эриша олмаса, яримҳимоячининг январ ойида клубни тарк этиш эҳтимоли юқори.

Маълумот учун, Милинкович-Савичнинг Transfermarkt'даги нархи 17 миллион еврога баҳоланмоқда. «Ал Ҳилол»га ўтишида аввал у 8 йил давомида «Лацио» шарафини ҳимоя қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг