“Милан” яна мураббийини алмаштириши мумкин
ФОТО: Getty Images
Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти Серхио Консейсаони истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар берди.
Манбага кўра, Роберто Де Зерби “россонерилар” бош мураббийлиги учун асосий давогар бўлиб турибди. Шунингдек, А Серия грандининг шорт-листидан Антонио Конте ва Максимилиано Аллегри ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” мавсумни Пауло Фонсека билан бошлади. Аммо ўтган йилнинг декабр ойида клуб португалиялик мутахассисни лавозимидан озод этди ва ўрнига Серхио Консейсао тайинланди.
Насрулло Каримов
Журналист