locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» — «Комо» учрашиuvi Австралияда бўлиб ўтади

А Серия президенти бу ҳақда маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
15.01.2026, Як.
Комо
1
Милан
3

А Серия президенти Эцио Мария Симонелли Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Милан» — «Комо» учрашиuvi Австралияда бўлиб ўтишини тасдиқлади.

«“Милан” — “Комо” ўйини дастлаб режалаштирилганидек 8 февраль куни Перт шаҳрида ўтказилади. Дохада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашувим бўлди — ҳар доимгидек, жуда илиқ суҳбат кечди. Биз илгари сурилган айрим шартлар бўйича суҳбатлашдик, уларни мажбурий эмас деб ҳисобладик. Масалан, ўйинни Осиё футбол конфедерацияси ҳакамларига топшириш таклифи бор эди, чунки биз итальян ҳакамларига ишонамиз.

Бироқ ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Пьерлуиджи Коллина Осиё ҳакамларининг сифати борасида бизни ишонтирди ва у ердаги айрим юқори савиядаги мутахассисларни мисол қилиб келтирди. Бу ғояни қабул қилиш энг қийин масала бўлди ва энг катта тўсиқ ҳам шу эди, аммо Коллинанинг далилларидан сўнг барча масалалар бўйича келишувга эришдик», — деди Симонелли Sport Mediaset'га берган интервьюсида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг