\"Милан\" Аллегрига 3 йиллик шартнома таклиф қилди
Мураббий "Милан"дан кўпроқ маош сўрамоқда
Фото: Getty Images
“Милан” Массимилиано Аллегри билан келишувга эришмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Манбага кўра, “россонерилар” Аллегри билан музокара ўтказган. Клуб 57 ёшли мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Йилига 3,5 млн евро атрофида маош беришга тайёр.
Аллегри эса “Милан”дан йилига 5 млн евро атрофида маош олишни сўраган. “Наполи” ҳам Массимилиано билан боғланиб, 2 йиллик битим ва 6 млн евро маош беришини маълум қилган.
Мураббий бир қарорга келмаган. “Милан” Аллегри билан келиша олмаса, Тьяго Мотта билан боғланиши мумкин.