locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» «Лочин» дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди

Ўйинда тўлиқ устунликка эришган жамоа йирик ҳисобда ғалабани тантана қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» «Лочин» дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди
photo: Metallurg FK

Ўйинда тўлиқ устунликка эришган жамоа йирик ҳисобда ғалабани тантана қилди.

Биринчи бўлимда қатор имкониятларга эга бўлган бўлсак-да, танаффус арафасидагина рақиб дарвозаси томон йўл топишни уддаладик. Азизбек Абдумўминов имкониятдан унумли фойдаланиб, танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим ҳам жамоамиз голи билан бошланди. 48-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Йочич дарвозага жойлаб қўйди.

55-дақиқада Азизбек Абдумўминов дубл расмийлаштирган бўлса, ҳужумчиларимиз Наврўзбек Иминжонов ҳамда захирадан ўйинга қўшилган Максвел да Силва биттадан ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

“Металлург” — “Лочин” 5:0
Бекобод. “Металлург” стадиони

Бош ҳакам: Умиджон Раҳимжонов
Ёрдамчилар: Ислом Носиров ва Отабек Маматов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Феруз Ғаниев
Голлар: Азизбек Абдумўминов, 44 (1:0), Бранимир Йочич, 48 (2:0), Азизбек Абдумўминов, 55 (3:0), Наврўзбек Иминжонов, 62 (4:0), Максвел Да Силва, 90+1 (5:0)

“Металлург”: 21.Моҳирбек Комилов, 3.Мирзиёд Миродилов, 4.Бранимир Йочич, 5.Самандар Очилов, 10.Марко Миличкович, 14.Азизбек Абдумўминов (Жавоҳир Жўраев 79), 15.Владимир Бубаня, 17. Наврўзбек Иминжонов (Максвел), 20.Достонбек Абдуҳаев (Давронбек Сулаймонов 85), 22.Санжар Шоаҳмедов (Жасур Азимов 72), 77.Асадбек Каримов (Саидумархон Саиднуриллаев 72).
Захира: 1.Дилрух Алиев, 32.Сўҳробжон Султонов, 6.Шерзод Комилов, 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг