locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Местре: «Месси ва унинг оиласи Лапортадан жуда норози»

«Барселона»нинг собиқ вице-президенти Леонинг жамоани тарк этиши ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Местре: «Месси ва унинг оиласи Лапортадан жуда норози»
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ вице-президенти (2015-2019) Жорди Местре Лионел Мессининг клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди.

«Ишончли манбалар орқали биламанки, Лео Месси ва унинг оиласи Лапортадан жуда норози. Жуда ҳам ғазабда. Олдин айтилганидек, «ҳаммасини бир барбекюда ҳал қилиш мумкин», деган гапларнинг энди ҳеч қандай асоси йўқлиги кўриниб турибди», — деди Местре.

«Менимча, биз Мессига нима қилмайлик, барибир бу етарли бўлмайди. У клуб учун мислсиз ишлар қилди. Молиявий жиҳатдан ҳам, турли сафарларда «Барселона» Мессисиз ва Мессили даврда бутунлай бошқа даража эди.

Ҳа, у катта маош оларди, аммо бунга тўлиқ лойиқ эди. У клубга улкан даромад келтирган. Дунёдаги кўплаб юлдузлар «Барселона»га фақат Месси туфайли келишни истаган. Мен унинг номини тарихда абадийлаштириш учун бирор тарихий нарса қилган бўлардим — масалан, стадиондаги трибуналардан бирини унинг номи билан аташ мумкин», — дея қўшимча қилди Местре.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2021 йилнинг ёзида «Барселона»ни тарк этганди. Аргентиналик юлдуз ҳозирда АҚШнинг «Интер Майами» клуби сафида тўп сурмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг