Месси, Роналду ва Ямал билан бир қаторда — Сатпаев дунёнинг энг самарали 16 ёшли футболчисига айланди
Қозоғистон миллий терма жамоаси ва Алматининг “Қайрат” клуби ҳужумчиси Дастан Сатпаев 2025 йилнинг энг самарали 16 ёшли футболчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Статистик маълумотларга кўра, у жорий мавсумда расмий учрашувларда (Қозоғистон Премьер-лигаси, кубок баҳслари ва терма жамоа ўйинлари) 9 та гол урган ва бу борада ўз тенгдошларини ортда қолдирган.
Ажабланарлиси шундаки, ушбу рўйхатда Ламине Ямал, Килиан Мбаппе, Роберт Левандовски, Лионель Месси, Криштиану Роналду каби футбол юлдузлари ҳам қайд этилган.
Сатпаев Қозоғистон Премьер-лигасининг 2025 йилги мавсумида 14 та ўйинда 8 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, Қозоғистон кубогидаги 2 учрашувда ҳам майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Бу натижалар Noite de Copa портали томонидан эълон қилинган статистикада қайд этилган бўлиб, ёш футболчи халқаро даражада ҳам эътирофга сазовор бўлмоқда.