locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Клозенинг рекордини такрорлади

Аргентиналик футболчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Жазоирга (3:0) қарши учрашувда хет-трик муаллифига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси Клозенинг рекордини такрорлади
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
16.06.2026, Як.
Аргентина
3
Жазоир
0

Лионел Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Жазоирга (3:0) қарши учрашувда хет-трик муаллифига айланди ва жаҳон чемпионатлари тарихидан жой олган яна бир рекордни такрорлади.

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси учинчи голини жарима майдони чизиғи яқинида тўпни қабул қилиб, ўзининг анъанавий чап оёғидаги аниқ зарбаси билан урди. Жазоир дарвозабони Люка Зидан бу сафар ҳам жамоасини қутқара олмади.

Месси аввалроқ 17 ва 60-дақиқаларда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, хет-трикни 76-дақиқада расмийлаштирди.

Ушбу голлар эвазига 39 ёшли аргентиналик юлдуз жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 16 тага етказди ва Германия афсонаси Мирослав Клозе билан биргаликда мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Шу тариқа Месси бразилиялик Роналдо Назарёдан ҳам ўзиб кетди.

Бундан ташқари, «Интер Майами» ҳужумчиси ЖЧ-2026нинг илк хет-тригини қайд этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг