Месси «Барселона»ни тарк этиши ҳақида: «Клубни хоҳлаганимдек тарк эта олмадим»
Аргентиналик юлдуз 2021 йилнинг ёзида каталонияликлар сафини тарк этганди.
ФОТО: Getty Images
Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси 2021 йилда «Барселона»ни тарк этгани ҳақидаги ҳис-туйғулари билан бўлишди.
«Мен ўша даврни ғалати ҳис-туйғулар билан эслайман. Пандемия сабабли сўнгги мавсумиимни мухлисларсиз ўтказишга мажбур бўлдим. Мен клубни орзу қилганимдек тарк эта олмадим. Бутун фаолиятимни «Барселона»да ўтказишни тасаввур қилгандим», — деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2003 йилдан 2021 йилга қадар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Бу давр ичида у барча турнирларда 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 та гол урган ва 303 та голли узатмани амалга оширган.
Аргентина юлдузи шу вақт ичида 10 марта Испания чемпиони, 7 марта Испания Кубоги ва 4 марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист