locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси «Барселона» учун хайрлашув учрашувини «Камп Ноу»да ўтказади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси «Барселона» учун хайрлашув учрашувини «Камп Ноу»да ўтказади
Фото: Getty Images

"Интер Майами" форварди Лионель Месси "Барселона" билан хайрлашув учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Catalunia Radio хабар берди.

Манбага кўра, бу қайта таъмирланган "Камп Ноу" стадиони яна тўлиқ трибуналарни йиғиш имкониятига эга бўлганидан кейин содир бўлади. Каталония клуби 38 ёшли аргентиналикдан бундай ўйинни ташкил этиш учун олдиндан розилик олган.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2003-2021 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи каталонияликлар таркибида 10 карра Испания чемпиони, 7 карра мамлакат кубоги ва 8 карра Суперкубок соҳиби бўлди, шунингдек, 4 марта Чемпионлар лигаси, 3 мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Ҳозирда у “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилмоқда. Клуб билан амалдаги битими 2025 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг