Месси: «Ҳаётда ўрганганимнинг барчаси Аргентинада шаклланган. Бу эса «Барселона»даги янги ҳаётимга куч бўлди»
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ватани Аргентина ва «Барселона»га кўчиб ўтган илк йиллари ҳақида сўзлаб берди.
«Аргентина мен учун болалигимдан бошлаб ҳамма нарсам эди. Ҳаётда ўрганганимнинг барчаси — айнан ўша ерда, оилам бағрида шаклланган. Отам ва онам менга берган қадриятлар, тарбия — буларнинг барчаси ҳаётимнинг пойдевори бўлиб қолган.
Кейин эса «Барселона»га кўчиб ўтдим — бу янги мамлакатда ҳеч кимни танимасдим, ҳаммасини қайтадан бошлашимга тўғри келди. Аммо вақт ўтиши билан ўша тажрибалар янги ҳаётимга куч бўлди», — деди Месси.
Маълумот учун, Лионель Месси жорий мавсум МЛСда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у мунтазам мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди.