locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Аргентина миллий жамоаси сафида 46 та жамоа дарвозасини ишғол қилган

39 ёшли ҳужумчи миллий жамоадаги дебютини 2005 йил август ойида Венгрияга қарши ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси Аргентина миллий жамоаси сафида 46 та жамоа дарвозасини ишғол қилган
photo: gettyimages
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
06.10.2026, Як.
Аргентина
3
Бенин
0

Месси Аргентина миллий жамоаси сафида 46 та жамоа дарвозасини ишғол қилган

39 ёшли ҳужумчи миллий жамоадаги дебютини 2005 йил август ойида Венгрияга қарши ўтказган. У миллий жамоа сафида жами 208 та баҳсда 126 та гол ва 70 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси сафидаги сўнгги баҳсида Бенин дарвозасини ишғол қилди. Буэнос-Айресдаги «Монументал» стадионида ўтган беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Месси 71-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Бу унинг Аргентина миллий жамоаси сафидаги 126-голи бўлди. 39 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида 208 та баҳсда майдонга тушиб, 70 та голли узатмани ҳам амалга оширган.

Ушбу баҳсда Месси фақат гол уриш билан чекланиб қолмади. Ҳужумчи Николас Отаменди ва яримҳимоячи Нико Паснинг голларига ҳам ассистентлик қилди.

Маълумот учун, миллий жамоалар сафида энг кўп гол урган футболчи ҳамон португалиялик Криштиану Роналду ҳисобланади. 41 ёшли ҳужумчи Португалия миллий жамоаси сафида 234 та баҳсда 146 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йил августида Венгрияга қарши баҳсда Аргентина миллий жамоасидаги дебютини ўтказган. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг