locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Меллбю» тарихда биринчи марта Швеция чемпионига айланди

Ушбу клубга 1939 йили асос солинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Меллбю» тарихда биринчи марта Швеция чемпионига айланди
ФОТО: Getty images

“Меллбю” ўз тарихида биринчи марта Швеция чемпионига айланди.

Андерс Торстенссон жамоаси 27-турда “Гётеборг”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Чемпионат якунига 3 та тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Жамоа 2-ўриндаги “Ҳаммарбю”ни 11 очкога ортда қолдирмоқда.

“Меллбю”га 1939 йили асос солинган. Чемпионликка қадар клубнинг Швеция юқори дивизионидаги энг яхши натижаси 5-ўрин эди.

Жамоа ўйнайдиган Ҳеллевик аҳоли пункти Швециянинг жануби-шарқий қисмида жойлашган ва унинг аҳолиси атиги 1500 кишини ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг