locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе жорий мавсум «Реал»нинг ярмидан кўп голига муаллифлик қилди

Франциялик ҳужумчининг Мадрид клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе жорий мавсум «Реал»нинг ярмидан кўп голига муаллифлик қилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумда «қаймоқранглилар» урган барча голларнинг 55,3 фоизига муаллифлик қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Ла Лиганинг 16-турида «Алавес»га қарши баҳсда Мбаппе «Реал»нинг биринчи голини киритди. Учрашув Мадрид клуби фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди.

Мбаппе «Реал» сафида 2024 йил ёзидан бери тўп суриб келмоқда. Аввалроқ у «Пари Сен-Жермен» ва «Монако» клубларида ўйнаган. Жорий мавсумда Франциялик ҳужумчи клуб миқёсида 25 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Килиан Мбаппенинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойининг охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 200 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг