locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал»дан Конадени сотиб олишни сўради

24 ёшли ҳимоячи 2021 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе «Реал»дан Конадени сотиб олишни сўради
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа раҳбариятидан ватандоши, «Ливерпул» ҳимоячиси Ибрахима Конадени сотиб олиш вариантини таклиф қилди. Бу ҳақда E-Noticies нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик юлдуз «Реал» президенти Флорентино Перес билан суҳбат давомида Конадени клуб ҳимоя чизиғига мос футболчи сифатида тилга олган.

Эслатиб ўтамиз, Ибрахима Конате 2021 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 148 та ўйинда майдонга тушди ва жамоа билан Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритди.

24 ёшли ҳимоячининг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилда якунга етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг