locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал»даги энг яхши ўйинини айтди

Бу баҳс Чемпионлар лигасига тўғри келади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе «Реал»даги энг яхши ўйинини айтди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “қаймоқранглилар” сафидаги қайси ўйинини энг яхшиси деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Манчестер Сити”га қарши ўйинда хет-трик қайд этганимда. Бу 100 ичида 100 баллик чиқишга ўхшарди. Бу Чемпионлар лигаси ўйини, плей-офф босқичи эди. Мен “Сантьяго Бернабеу”да хет-трик қайд этдим”, — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради AS нашри Sorare YouTube каналига таянади.

Мбаппе 2024/2025 йилги мавсум Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқиш ҳуқуқи учун “Манчестер Сити”га қарши жавоб ўйинида (3:1) хет-трик қайд этди. Бу ғалаба “қаймоқранглилар”га мусобақанинг 1/8 финалига чиқишга ёрдам берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг