locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе: «Реал» — дунёнинг энг яхши клуби, аммо «ПСЖ» ҳам кучлилар сафида»

Франциялик футболчи ҳозирги ва собиқ жамоаси ўртасидаги фарқни айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе: «Реал» — дунёнинг энг яхши клуби, аммо «ПСЖ» ҳам кучлилар сафида»
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе собиқ жамоаси — «ПСЖ» билан «Реал» ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

«Бу икки клуб жуда фарқли тарих ва маданиятга эга. «ПСЖ» — нисбатан ёш клуб, «Реал» эса узоқ йиллик тарих ва чуқур анъанага эга жамоа. Маданият ҳам бошқача. Шубҳасиз, «Реал» — дунёдаги энг яхши клуб, аммо «ПСЖ» ҳам энг кучлилар қаторида. Улар футболга икки хил ёндашувни ифода қилади. Мен «ПСЖ»нинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман ва «Реал» сафида бўлишимдан ҳам фахрланаман», — деди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи 2017-2024 йиллар оралиғида «ПСЖ» сафида тўп сурган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган. У 308 та ўйинда 256 та гол урган.

«Реал» сафида эса Мбаппе 2024 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда ва шу пайтгача барча мусобақаларда 72 та ўйинда 60 та гол киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг