Мбаппе ПСЖ устидан шикоят қилди
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ПСЖ устидан маънавий ҳақорат учун шикоят қилди. Париж прокуратураси ушбу иш юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мбаппе 2025 йилнинг май ойида ПСЖга қарши даъво аризасини ёзган. У «маънавий тазйиқ» ва товламачилик қилинганидан шикоят қилган.
ПСЖ ва Мбаппе ўртасида келишмовчилик 2023 йилнинг ёзида юзага келган. Ўшанда парижликлар Килиандан шартномани узайтирмаслигини эшитгач, ҳужумчини машғулотлардан четлатганди.
Маълумот учун, Мбаппе 2024 йилнинг ёзида «Реал» сафига келиб қўшилди. У жорий мавсум барча турнирларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист