locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе: «Нега ўйнамаганимни мураббийдан сўранг»

“Овьедо”га қарши ўйинда Килиан 69-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе: «Нега ўйнамаганимни мураббийдан сўранг»
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатдан сўнг жамоа таркибига қайтгач, нега сўнгги икки ўйинда иштирок этмагани ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ француз футболчиси Испания чемпионати доирасида “Эспаньол” ва “Барселона”га қарши баҳсларни жароҳати сабаб ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сўнгги турда “Овьедо”га қарши ўйинда (2:0) Мбаппе 69-дақиқада майдонга туширилди.

«Мен ўзимни 100 фоиз тайёр ҳис қиляпман ва ўйнашга тайёрман. Нега ўйнамаганимни билмоқчимисиз? Буни мураббийдан сўранг», — деди Мбаппе. Унинг сўзларини Фабрицио Романо ўзининг X саҳифасида келтирган.

Жорий мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 41 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг