Мбаппе ЙЧЛ тарихида ўзига хос натижа қайд этди
«Реал» ҳужумчиси «Олимпиакос»га қарши баҳсда поккерга эришди.
ФОТО: Getty Images
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси тарихида сафардаги ўйинларда энг кўп хет-трик қайд этган футболчига айланди — 4 та. Бу ҳақда Squawka хабар бермоқда.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Олимпиакос»га қарши баҳсда (4:3) француз форварди тўртта гол уришга муваффақ бўлди.
Мбаппе жорий мавсумда аллақачон 9 та гол киритди ва ўзининг Чемпионлар лигасидаги шахсий рекордини янгилади. Бунгача унинг энг яхши кўрсаткичлари 8 та голни ташкил қилган эди — бу натижа унга 2020/2021 ҳамда 2023/2024 мавсумларида «ПСЖ» таркибида эришилган.
Айни пайтда «Реал» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 12 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда мадридликлар «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист