locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе 2025 йилдаги 60-голини урди

Бу кўрсаткич бўйича у тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе 2025 йилдаги 60-голини урди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025 йилдаги 60-голини Ла Лига 14-туридан ўрин олган «Жирона»га қарши ўйинда (1:1) урди.

Франциялик форвард шу тариқа XXI асрда бир календар йилида камида 60 та гол киритган футболчилар рўйхатида тўртинчи ўйинчига айланди.

Жорий асрда бундан кўпроқ гол уришга фақат уч нафар футболчи эришган: Криштиану Роналду — 2012 йилда 63 та, 2013 йилда 69 та, 2014 йилда 61 та гол; Роберт Левандовски — 2021 йилда 69 та гол; Лионель Месси эса 2012 йилда рекорд даражадаги 91 та гол билан тарихда қолган.

Бугунги кунга келиб, «Реал Мадрид» Испания чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Барселона»дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг