Матич «Сассуоло» футболчисига айланди
Фото: Sassuolo
Сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матич фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради.
37 ёшли футболчи “Сассуоло” билан шартнома имзолади. У клуб билан 2026 йил ёзигача шартнома имзолади. Келишувни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.
Аввалроқ у “Лион” билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилганди. Франция жамоаси таркибида 29та ўйин ўтказди.
Матичга А Серия бегона эмас. У 2022/23 йилги мавсумда “Рома”да ўйнаган. Шунингдек, Матич фаолияти давомида “Бенфика”, “Челси”, ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларида ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист