Матеус Куня МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин
“Манчестер Юнайтед” “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Матеус Куняни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва унинг 62,5 миллион фунтлик тўвон пулини бўлиб тўлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Вулверхэмптон” МЮнинг бу таклифни ўйлаб кўради. Агар 25 ёшли футболчи “қизил иблислар” сафига ўтса, унинг маоши ҳафтасига 200 000 фунтдан ошиб, клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда томонлар ушбу трансфер бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Куня жорий мавсум барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.